Daily Archives



Опубликовано


«UNIPOLIS» AKSIYADORLIK JAMIYATI SUG‘URTA TASHKILOTI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!



Хурматли акциядорлар!

«UNIPOLIS» Aksiyadorlik jamiyati sug‘urta tashkiloti Кузатув кенгашининг 2022 йил 26 майдаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини кўпайтириш мақсадида номинал қиймати 1,00 (бир) сўм бўлган 1 892 808 419 (бир миллиард саккиз юз тўқсон икки миллион саккиз юз саккиз минг тўрт юз ўн тўққиз) дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 06 июнда Р0962-2 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамиятнинг оддий акциялари эгаларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2022 йил 26 май холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Қўшимча чиқарилган акциялар 1,00 (бир) сўмдан жойлаштирилади.

Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 1,00 (бир) сўмдан жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.

Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.

Акциялар учун миллий валютадаги пул маблағлари Эмитентнинг
2020 8000 2001 5566 3001 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – «Давр-Банк» хусусий акциядорлик тижорат банки қошидаги Олмазор филиали («Давр-Банк » XATБ), Банк коди – 01121, Банк СТИРи – 207212359, Банк манзили –100057, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Шимоли Олмаззор кўчаси, 17Б уй.

Акциялар учун АҚШ долларидаги пул маблағлари Эмитентнинг
2020 8840 6001 5566 3007 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – “Давр-Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки қошидаги Олмазор филиали («Давр-Банк » XATБ), Банк коди – 01121, Банк СТИРи – 207212359, Банк манзили –100057, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Шимоли Олмаззор кўчаси, 17Б уй

«UNIPOLIS» AJ ST акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A / 201 864 303 = B;

150 000 000 * B = C;

Бунда:

A / 18 107 191 581= B;

1 892 808 419 * B = C;

Бунда:

18 107 191 581– Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;

1 892 808 419 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;

В – Жамият устав капиталидаги жами оддий акцияларга мутаносиб равишда оддий акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан имтиёзли cотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сони.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг Юридик департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 252-63-63